Линклар

Бугун Тошкентдаги Олимпия шуҳрати музейида ФИФА рефериси Равшан Эрматовни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон матбуотида Равшан Эрматов ким томонидан ва қандай шаклда тақдирланиши айтилмаган.

Равшан Эрматов Жанубий Африка Республикасида 2010 йилда ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида 5, Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида 4, жами 9 ўйинга ҳакамлик қилиб, бундан 20 йил аввал ўрнатилган рекордни ортда қолдирган эди. Равшан Эрматовга қадар Жаҳон чемпионатларида ҳакамлар фақат 8 та ўйинни бошқаришга муваффақ бўлган.

2010 йилда Ўзбекистон президенти Фармони билан Равшан Эрматовга “Ўзбекистон фахри” унвони берилган эди.

XS
SM
MD
LG