Линклар

"Халқ банки" пенсияни муомиладан чиқарилган пуллар билан бергани айтилмоқда


Ўзбекистондаги “Халқ банки”нинг Тўйтепа филиали 23 июль куни айрим пенсионерларга нафақаларни муомиладан чиқарилган пуллар билан берди.

UZ24 нашрининг 24 июль куни хабар беришича, мазкур пулларда “Эскирган” деган таъкид ва Баратова исмли кассирнинг фамилияси бўлган. Пенсионерларга тўланган эскирган пулларнинг миқдори эса 500 минг сўмни ташкил қилган.

UZ24 нашри “Халқ банки”нинг Тўйтепа филиали расмийлари бу маълумотни тасдиқлагани ва эскирган пуллар кассир хатоси билан муомалага чиқариб юборилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG