Линклар

Мали шарқида Жазоирга қарашли самолётнинг парчалари топилди. Самолёт бортида 116 одам бўлган.

Ҳалокатда экипажнинг 7 аъзоси ва барча йўловчилар ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Йўловчиларнинг 51 нафари французлар, 25 нафари Буркина Фасо, қолганлари эса Ливан, Германия ва Жазоир фуқаролари бўлган.

Air Algerie ширкатига тегишли "Макдоннелл Дуглас - MD-83" самолёти Буркина Фасо пойтахти Уагадугудан Жазоирга парвоз қилаётган эди. Расмийларнинг билдиришича, авиаҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Хабарларга қараганда самолёт парвозни бошлаганидан 50 дақиқа ўтгач радарларда кўринмай қолган.

XS
SM
MD
LG