Линклар

logo-print

Ироқ пойтахти Бағдод марказида бомба ўрнатилган машина портлашида 15 киши ҳалок бўлди.

Мазкур воқеа Ироқ парламенти курд миллатига мансуб 76 ёшли Фуад Маъсумни мамлакатнинг янги президенти сифатида сайлаганидан бир неча соат ўтиб юз берган.

Пайшанба куни Бағдод яқинида жангариларнинг полиция автобусига қилган ҳужуми оқибатида 9 полициячи ва 52 маҳбус ҳалок бўлган эди.

“Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳининг Ироқ шарқидаги катта ҳудудларни эгаллаб олиши ортидан мамлакатдаги вазият мураккаблашмоқда.

XS
SM
MD
LG