Линклар

Бугун Бишкекда фаластинликларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари бошланади


Бугун жума намозидан сўнг Қирғизистон пойтахти Бишкекда фаластинликларни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтади. Митинг фуқаролик жамияти фаоллари томонидан уюштирилмоқда.

Айни пайтда Бишкекдаги тарих музейида Ғазо минтақасида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган фотосуратлар кўргазмаси очилади. Ташкилотчиларга кўра, уч кун давом этадиган кўргазмада намоиш этиладиган Ғазо минтақасидаги вазиятга доир фотосуратлар Интернетдан кўчириб олинган.

Бишкекда 18 июль куни Исроил ҳукуматига қарши “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир” деб номланган митинг ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG