Линклар

Владимир Гройсман вақтинча Украина Бош вазир этиб тайинланди


Владимир Гройсман.

Владимир Гройсман.

Украина ҳукумати Владимир Гройсманни вақтинча Бош вазир этиб тайинлади.

25 июль куни эълон қилинган баёнотда Бош вазир Арсений Яценюк истеъфога чиққани муносабати билан унинг вазифасини вақтинча Гройсман бажариши ҳақида қарор қабул қилингани билдирилган.

36 яшар Гройсманн февраль ойидан бери Яценюкнинг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Украина парламентидаги икки партия бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш мақсадида 24 июль куни президент Петро Порошенконинг партияси билан тузилган коалициядан чиққани сабабли Яценюк Бош вазир лавозимига истеъфо берди.

XS
SM
MD
LG