Линклар

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларига норозилик тариқасида 25 июлда Ғарбий Соҳилда “Ғазаб куни”ни уюштирилди.

Бу тадбир пайшанба куни Исроил ҳарбийлари БМТ ташкил этган мактабни нишонга олгани оқибатида 15 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 200 нафари жароҳат олганидан кейин ўтказилмоқда.

24 июль куни Рамаллоҳдан Шарқий Қуддус томон юриш қилган 10 минг фаластинлик билан Исроил хавфсизлик кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда камида икки фаластинлик ўлди, 100 нафари яраланди.

Фаластин расмийларига кўра, 25 июль куни эрталаб Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳужумда Ғазо секторида 30та уй вайрон бўлган. Хабарларга кўра, ҳужумда Исломий жиҳод ташкилоти лидери билан унинг икки ўғли ҳам ўлдирилган.

Исроил ҳарбийлари фаластинлик жанггарилар Исроил ҳудудига ракеталар отишини тўхтатиш важидан 8 июль куни Ғазо секторида кенг кўламли амалиётлар бошлаганидан бери ўлдирилган фаластинликлар сони 800 кишидан ошди.

XS
SM
MD
LG