Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:37

Қурмонбек Бакиев сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиев.
Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиев.

Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиев 2010 йилда ўзига қарши халқ исёнлари пайтида одамлар ўлдирилганига алоқадорликда айбдор деб топилиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

25 июль куни Бишкекдаги ҳарбий суд Қурмонбекнинг укаси, президент хавфсизлик хизматининг собиқ бошлиғи Жаниш Бакиев ҳамда собиқ Бош вазир Дониёр Усеновни ҳам сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд ҳакамлари айни жиноят иши бўйича 25 кишини, жумладан, Бакиевнинг қариндошлари ва дўстларини олти йилдан 25 йилгача бўлган қамоқ жазоси белгилади.

Қурмонбек Бакиев устидан маҳкама 2011 йилда бошланган. Ҳозирда Қурмонбек Бакиев бир неча оила аъзоси билан Беларусда яшаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG