Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:34

Абитуриент- 2014: Олий ўқув юртига талаб кўп, таклиф оз


Самарқанд давлат университети қабул комиссияси
Самарқанд давлат университети қабул комиссияси

20 июль куни Ўзбекистонда олийгоҳларга ҳужжат қабул қилиш жараёни якунига етди. Маълумотларга кўра, бу йил Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун 543 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширган. Бу эса мустақиллик йиллари учун рекорд кўрсаткич экани айтилмоқда.

Ўтган йили олийгоҳларга кириш учун 480 минг нафар абитуриент ариза топширган, битта ўринга 8,5 кишидан тўғри келганди.

Бу йил эса олийгоҳларда ҳар бир ўрин учун даъвогарлик қилувчилар сони 9 кишидан (аниқроғи 9,36) ошади.

Бу йил Ўзбекистонда мамлакат президенти қарори билан бакалавриат учун 57 907 та жой ажратилган, ундан 19 120 таси давлат гранти, 37 487 таси эса шартнома асосидаги жойлардир. Шунингдек, магистратура учун ажратилган 5000 та жойнинг 1548 тасини давлат гранти асосида, 3452 тасини эса шартнома асосида тақсимлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш учун тест синовлари 1 август куни ўтказилиши кутилмоқда.

Кириш имтихонлари арафасида Ангрен шаҳрида жойлашган Маҳмуд Қошғарий номидаги Тошкент вилояти Давлат педагогика институти ўз фаолиятини тўхтатди.

Тошкент вилоятида ягона педагогика олий ўқув юрти саналган бу олийгоҳ тугатилиши сабаблари айтилмаётир.

Бундан олдин Бухорода бир гуруҳ ўқитувчилар томонидан ташкил этилган нодавлат олий ўқув юрти - Инновация менежменти ва патентшунослик институти ёпилган эди.

Ўзбекистон Олий ўқув юртларида бир ўринга 10 га яқин абитуриент тўғри келаëтган бир пайтда олий ўқув юртини ёпишдан кимлар манфаатдор?

Давлат олий ўқув юртларининг монополияси кимларга керак?

Монополияни сақлаб қолмоқчи бўлганлар кимлар?

Озодликнинг Қурултой эшиттириши орқали ана шу саволларга жавоб изланди:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:45 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG