Линклар

logo-print

28 июль куни Биринчи Жаҳон урушининг бошланганига 100 йил тўлади. Уруш пайти Австрия- Венгриянинг "Feldpost" почта тизими аскарларга оила аъзолари билан хат орқали мулоқот қилиш имконини берган.

Ҳозиргача сақланиб қолган отркитка ва мактублар орқали ўша пайтда аскарларнинг уруш борасидаги кечинмаларини тасаввур қилиш мумкин.

Чехиянинг Vysoke Myto шаҳридан бўлган Ярослав Бис қуйидаги откриткаларини уруш пайти фронтдан яқинларига жўнатган.

У 1916 йил урушда бошидан яраланиб, бир кўзидан айрилгач уйига қайтган. 1920 йили у руҳий касалликлар шифохонасига тушган.

Урушда олган жароҳатлари оқибатида у 1937 йили вафот этган. Ярослав Бис томонидан жўнатилган қуйидаги откриткалар олдин ҳеч қаерда намойиш қилинмаган.

Унинг қариндошлари ушбу откриткаларни намойиш қилиш учун Озодлик радиосига тақдим қилишди.

Биринчи жаҳон уруши 1914 йилнинг 28 июлида 1918 йилнинг 11 ноябригача давом этиб, Усмонийлар, Россия, Пруссия ва Австрия-Венгрия империяларининг қулашига олиб келганди.

Бу ҳарбий тўқнашувлар натижасида камида 16 миллион одам ҳалок бўлган. Биринчи жаҳон урушининг сўнгги фахрийси – британиялик Флоренс Грин ўтган йили 110 ёшида оламдан ўтган.

XS
SM
MD
LG