Линклар

Европа банки Қайроққум ГЭСни модернизация қилишга $ 50 миллион ажратади


Европа Қайта қуриш ва тараққиёт банки Тожикистондаги Қайроққум гидроэлектрстанцияси (ГЭС)ни модернизация қилишнинг биринчи босқичини амлга ошириш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит беришга қарор қилди.

Банк маълумотига кўра, бу Тожикистонга ажратилаётган биринчи йирик кредитдир.

1957 йилда қурилган Қайроққум ГЭСи Тожикистон шимолида электр ишлаб чиқараётган ягона станциядир.

Мазкур станция Сўғд вилоятида яшайдиган 500 минг аҳолини электр қуввати билан таъминлайди.

Қайроққум ГЭСни тўлиқ таъминлаш лойиҳасининг қиймати 75,7 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG