Линклар

Украина ҳарбийлари мамлакат шарқида жойлашган Луганск ва Донецк вилоятларида “аксилтеррор” амалиётлари бошланганидан бери 325 аскар ва зобит ҳалок бўлганини билдирди.

Украина Мудофаа ва миллий хавфсизлик кенгаши матбуот вакили Андрей Лисенко 25 июль куни мухбирларга Россия тарафдори бўлган айирмачилар қарши 15 апрелда бошланган амалиётларда яна 1232 аскар ва зобит яраланганини маълум қилди.

Келтирилган рақамлар сўнгги кунларда 13 нафар ўлган ва 19 нафар яраланган аскарларни ҳам ўз ичига олади.

Қуролли тўқнашувлар оқибатида юзлаб айирмачилар ва ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ўлгани тахмин қилинади.

XS
SM
MD
LG