Линклар

logo-print

ЕИ Россиянинг 15 фуқароси ва 18 ташкилотини "қора рўйхати"га киритди


Европа Иттифоқи россияпараст айирмачиларга кўмак кўрсатаётганликда гумонланаётган Украина ва Россиянинг 15 фуқароси ҳамда 18 ташкилотини "қора рўйхат"га киритди.

Рўйҳат Европа Иттифоқининг расмий журналида шанба куни эълон қилинди.

Қора рўйхатда Россия Федерал хавфсизлик ҳизмати раҳбари Александр Бортников, Россия Ташқи разведка ҳизмати раҳбари Михаил Фрадков, Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва Краснодар ўлкаси губернатори Александр Ткачевлар бор.

Шунингдек, ЕИ қора рўйхатига Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг муовини Рашид Нургалиев, Хавфсизлик кенгаши аъзоси Борис Гризлов, Россия Давлат Думаси депутати Михаил Дегтерёвларнинг номлари ҳам киритилди.

Бу шахсларнинг Европа Иттифоқи мамлакатларига кириши тақиқланади. Агар уларнинг Европа банкларида хисоблари бўлса музлатилади.

Европа Иттифоқи расмийларига кўра, бу шахслар “Россия ҳукуматининг Украина ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллиги тахдид солувчи сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашган”.

Эндиликда, Европа Иттифоқи қора рўйхатига кирган жисмоний шахслар сони 87га, юридик шахслар эса 20га етди.

Россияга қарши жазо чоралари Малайзияга қарашли "Боинг" йўловчи учқчичи Украина осмонида ҳалокатга учрашидан бир ҳафта ўтиб қўлланилмоқда.

Бортида 298 йўловчи бўлган "Боинг" учқичи Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар назорат этувчи ҳудуддан ракета билан уриб туширилгани ишонилади.

XS
SM
MD
LG