Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:41

Обама: ноқонуний мухожир болалар уйларига қайтарилади


АҚШ президенти Барак Обама Марказий Америка лидерлари билан учрашув чоғида АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган мухожир болалар уйларига қайтарилишини маълум қилди.

Жаноб Обама жума куни АҚШнинг жанубий сарҳадларидаги вазиятни мухокама этиш учун Оқ уйда Гватемала, Гондурас, Салвадор раҳбарлари билан учрашди.

Ёш болаларнинг АҚШ чегараларини ноқонуний кесиб ўтаётган муаммоси учрашувнинг бош мавзуси бўлган.

Оқ уй расмийларига кўра, октябрь ойидан буён АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган 50 минг бола чегарада тўхтатилган.

Уларнинг аксари катталар хамрохлигисиз АҚШга ўтмоқчи бўлган.

XS
SM
MD
LG