Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:57

Порошенко Байден билан "Боинг 777" ҳалокати бўйича тергов масаласини мухокама этди


Украина президенти Петро Порошенко АҚШ вице-президенти Жо Байден билан телефон мулоқоти чоғида Украина шарқида Малайзияга қарашли “Боинг 777” учқичи ҳалокатга учраши юзасидан шаффоф текширув ўтказиш масаласини мухокама этди.

Жаноб Порошенко Украина томони фожеа юзасидан шаффоф тергов ўтказиш ҳаракатида эканини айтган.

"Боинг 777" учқичи ўтган ҳафта пайшанба куни Украина шарқидаги исёнчилар назорати остида бўлган ҳудудга қулаб тушганди.

Учқичдаги 298 йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси ҳаётдан кўз юмганди.

Учқич ҳалокатидан бир ҳафта ўтиб Брюсселда йиғилган ЕИ раҳбарлари бир қатор Россия расмийларини қора рўйхатга киритди.

XS
SM
MD
LG