Линклар

Юқоридаги суратда Ғазонинг Бейт Лаҳия шаҳрига Исроил ҳарбийлари отган бомбадан ҳалок бўлган икки ёшли Салма Радиянинг қариндошлари аза тутмоқда. Ғазога Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 800 фаластинликнинг юз эликка яқини болалардир. Ўзаро жангларда Исроилнинг қирққа етмаган ҳарбийси ҳалок бўлган.

Исроил ҳарбийси Ғазо минтақаси чегарасидан узоқ бўлмаган ҳарбий плацдармада ибодат қилмоқда.

Исроил аскари Ғазога отиш учун олиб келинган бомбалар олдида дам олмоқда.

Фаластинлик ота ва бобо Исроил бомбасидан яраланиб, касалхонада ўлган бир ёшли чақалоққа аза тутмоқда.

Ўзини Ислом жиҳодчиси деб атаган Салоҳ Абу Ҳаснан ва унинг икки фарзанди Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ғазодаги Рафах шаҳрини бомбардимон қилганидан сўнг ҳалок бўлган. Суратда марҳумларни дафн этиш маросими.

Исроил- Шарқий Қуддусда тўппонча ўқталаётган фуқаролик кийимидаги яҳудий полициячиси фаластинликни ҳибс қилмоқчи.

Исроил- Исроил ҳарбийлари Рамаллоҳ яқинидаги Бет-Эл яҳудий қишлоғи олдида Исроилнинг Ғазо босқинига қарши намойишга чиққан норозиларни бостириш учун югуриб кетмоқда.

Сербия – Қора кийинган аёллар Исроилдан Ғазо босқинини тўхтатишини талаб қилмоқда, 2014 йил, 25 июль.

Эрон – Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Исроилнинг Ғазога бостириб киришига қарши митингда иштирок этмоқда, 2014 йил, 25 июль.

Ғазо – фаластинлик Бейт Ханун шаҳридаги қочқинлар лагерида БМТ томонидан ташкил этилган мактаб-боғчанинг Исроил танклари томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган бир ёшли Ноҳа Меслеҳнинг жасадини қабрга қўймоқда, 2014 йил, 25 июль.

Афғонистон -Кобулда Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётларига қарши "Ғазаб куни" ўтмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG