Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:00

Оқ уй "Боинг 777" ҳалокатида Путинни айблади


Оқ уй вакили Жош Эрнест кундалик матбуот брифинги чоғида АҚШ разведкаси маълумоти асосида Malaysia Airlines ширкатига тегишли "Боинг" учқичининг уриб туширилишига Россия ва шахсан президент Владимир Путин айбдор дейиш мумкин, деб таъкидлади.

Бу АҚШ расмийлари тарафидан Боинг учқичи ҳалокати юзасидан Россия номига айтилган энг кучли айбловдир.

Жаноб Эрнестнинг таъкидича, "Боинг 777" учқичи “ер – осмон” типидаги ракета билан Украина шарқидаги исёнчилар назорати остида бўлган ҳудуддан уриб туширилган.

АҚШ разведкаси маълумотига кўра, Россия Украина шарқидаги айирмачиларга оғир қуролларни етказиб бермоқда. Уларга қурллардан фойдаланиш йўл-йўриқларини кўрсатмоқда. Россия айирмачиларга етказган шундай оғир қуроллардан бири “Бук” ракета тизимидир.

- Шулардан келиб чиқиб, биз бу фожеага Владимир Путин ва Россия айбдор, деган хулосага келдик, - деди Жош Эрнест.

Россия ташқи ишлар вазирлиги Оқ уй матбуот вакили Жош Эрнест баёнотига муносабат билдириб, АҚШни Россияга қарши тухмат ёғдираётганликда айблади.

Вазирлик сайтида босилган шарҳда Украинада юзага келган вазиятга Обама маъмурияти жавобгар экани таъкидланади.

Қўшма Штатлар Киев ҳукуматини русийзабон аҳоли норозилигини бостиришга ундашда давом этмоқда ва Украинадаги низо ва унинг оғир оқибатларига Барак Обама маъмурияти масъул, дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги шарҳда.

XS
SM
MD
LG