Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:20

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужумлари қайта бошланди


Ғазо сектори томон кетаётган Исроил танки.
Ғазо сектори томон кетаётган Исроил танки.

Исроил ҳарбийлари БМТ илгари сурган 24 соатлик гуманитар оташкесимга Ҳамас жанггарилари риоя қилмагани учун Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужумлар қайта бошланганини эълон қиди.

Исроил ҳарбийлари эълон қилган баёнотда Ғазо секторидаги аҳоли манфаатини кўзлаб эълон қилинган оташкесим пайтида Ҳамас жанггарилари Исроил ҳудудига ракеталар отишни тўхтатмагани учун Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳаво, денгиз ва қуруқлик ҳужумлари қайта бошлангани билдирилган.

Ҳамас эълон қилган баёнотда "Ғазо секторига бостириб кирган Исроил қўшинлари олиб чиқилмагунча, фаластинликлар уйларига қайтишига рухсат берилмагунча, жароҳат олганлар эвакуация қилиниши таъминланмагунча ҳар қандай гуманитар оташкесим қабул қилинмаслиги” таъкидланган.

Исроил ҳарбийлари фаластинлик жанггарилар Исроилга ракеталар отишини тўхтатиш ва тунелларни йўқ қилиш важидан 8 июль куни Ғазо секторида кенг кўламли ҳужум бошлаганидан бери ўлдирилган фаластинликлар сони 1000 кишидан ошди.

Нобуд бўлган фаластинликларнинг аксари тинч аҳоли вакилларидир.

Қарама-қаршилик пайтида Исроилнинг 40 аскари ва уч фуқароси ўлди.

XS
SM
MD
LG