Линклар

Толиблар Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор вилояти полицияси бошлиғининг уйига уюштирган ҳужумда бир фуқаро ва чегарачи ўлди.

Вилоят полицияси матбуот котиби Зиё Дуранига кўра, 27 июль куни олти нафар худкуш Спин Булдак туманидаги мактабдан полиция бошлиғи Абдул Раззоқ яшайдиган уйга бостириб киришга уринган.

Бироқ улар қўриқчилар томонидан отиб ўлдирилган.

Толиблар матбуот котиби Қори Юсуф Аҳмадий ахборот воситалари орқали тарқатган баёнотида ҳужум толиблар томонидан амалга оширилганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG