Линклар

Тошкентда Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлади


31 июль куни Тошкентда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг 10-йиғилиши бўлиб ўтади.

Учрашувда савдо, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, илм-фан, техника, мадиният, спорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Туркманистон Бош вазири ўринбосари Полвон Тагановга кўра, туркман делегацияси аъзолари Тошкентга ташрифи давомида қатор вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашади.

Улар Ўзбекистондаги корхоналарига бориб ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиши ҳам режаланган.

Хабарларга кўра, Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилишини юқори даражада ўтказиш ҳақида кўрсатма берган.

XS
SM
MD
LG