Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:02

Ўзбекистонда 6 ойда овқатдан еттита оммавий заҳарланиш қайд этилди


2014 йил биринчи ярмида Ўзбекистонда овқатдан еттита оммавий заҳарланиш воқеаси қайд этилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бошқарма бошлиғи Абдулла Нурматовга таяниб маҳаллий ахборот агентликларининг хабар қилишича, сифатсиз овқатдан заҳарланган 126 одам касалхонага ётқизилган.

Нурматов одамлар овқатдан оммавий заҳарланганини хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилмагани билан изоҳлаган.

Май ойи охирида Андижон вилояти Балиқчи тумани Эски-Хаққулобод қишлоғидаги 19-болалар боғчасида камида 23 нафар бола овқатдан заҳарланиш аломатлари билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

15 май куни Жиззах шаҳридаги PRIM ресторанининг 161 нафар хўррандаси заҳарланиш аломатлари билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.

Жиззах шаҳарида янги очилган "Нурбек" ресторанида 6 июнь куни овқатланган хўрандалардан 18 нафари заҳарланиш аломатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

Июнь ойи бошида Жиззахда ўнга яқин одам музқаймоқдан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

XS
SM
MD
LG