Линклар

logo-print

Украина ҳарбийлари айирмачилар назоратидаги Донецкка ҳужумни қайта бошлади


Украина шарқида 27 июлга қадар юзага келган вазият харитаси.

Украина шарқида 27 июлга қадар юзага келган вазият харитаси.

Украина ҳукумати кучлари Россия тарафдори бўлган айирмачилар назоратида бўлган мамлакат шарқидаги Донецк шаҳрига ҳужумни қайта бошлади.

Хабарларга кўра, 26 июль куни ҳам Донецк шаҳри атрофида портлашлар овозлари эшитилган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг матбуот котиби Андрей Лисенко ҳукумат кучлари Донецкдан шимол томонда жойлашган Хорликва ташқарисида эканини маълум қилди.

Сўнгги ҳафталар давомида Украина ҳарбийлари россияпараст айирмачилар назоратида бўлган ҳудудларни, жумладан, Славянск шаҳрини ҳам ўз назоратига олиб Киев ҳокимиятни қайта тиклаган.

XS
SM
MD
LG