Линклар

Ғазо секторида Исроил армиясига қарши урушаётган Ҳамас ҳаракати 24 соатлик гуманитар оташкесимга рози бўлди.

Ҳамас ҳаракати вакили Ғазо секторида 24 соатлик гуманитар оташкесим 27 июль куни кучга киришини билдирди.

- БМТ аралашуви, халқимиз вазияти ва Ҳайит байрамини инобатга олган ҳолда, қаршилик кўрсатаётган фракциялар 24 соатлик гуманитар оташкесимга риоя қилишга келишиб олди. Оташкесим якшанба куни соат 14 да бошланади, - деди Ҳамас вакили Сами Абду Зуҳри Рейтерс агентлигига.

Ҳамас жанггарилари Исроилнинг марказий ва жанубий ҳудудига ракеталар отганидан кейин якшанба куни эрталаб Исроил 24 соатлик оташкесимни бекор қилган эди.

Исроил ҳарбийлари фаластинлик жанггарилар Исроилга ракеталар отишини тўхтатиш важидан 8 июль куни Ғазо секторида кенг кўламли амалиётлар бошлаганидан бери ўлдирилган фаластинликлар сони 1000 кишидан ошди. Ўлганларнинг аксари тинч аҳоли вакилларидир.

Тўқнашув пайтида Исроилнинг 43 аскари ва уч фуқароси ўлган.

XS
SM
MD
LG