Линклар

logo-print

Халқаро экспертлар Малайзия самолёти қулаган жойга бора олмади


ЕХҲТ раҳбари ўринбосари Александр Хаг.

ЕХҲТ раҳбари ўринбосари Александр Хаг.

Украина ҳарбийлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида уруш ҳаракатлари давом этаётгани боис халқаро инспектрлар Малайзия самолёти қулаган Украина шарқидаги ҳудудни бориб кўра олмади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) раҳбари ўринбосари Александр Хаг Донецк шаҳрида журналистларга “у ердаги вазият хавфли бўлгани учун биз бу ишни эртага қолдирдик”, дея баён қилди.

Ундан олдин ЕХҲТ ва айирмачилар лидерлари ўртасида келишувга эришилганидан сўнг Ҳолландия ва Австралия экспертлари, жумладан, полиция ходимлари самолёт қулаган ҳудудни кўздан кечириш учун жўнаб кетгани хабар қилинган эди.

27 июль куни Малайзия ҳукумати бортида 298 йўловчи бўлган самолёт қулаган жойини халқаро кузатувчилар бориб кўришга айирмачилар рухсат берганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG