Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Рамазон хайити муносабати билан Туркманистонда 1095 маҳбус озод қилинди


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Рамазон хайити муносабати билан 1095 нафар маҳбусни, жумладан, тўққиз нафар хорижлик маҳбусни авф қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Туркманистон телевидениеси хабарига кўра, президент Давлат хавфсизлик кенгаши котиби, Миллий хавфсизлик вазири Яйлим Бердиевга авф қилинган маҳбусларнинг ҳаммасини қамоқдан озод қилиш ва Рўза хайитигача уйларига, оила аъзолари бағрига етиб олишини таъминлаш вазифасини топширган.

Туркманистонда Хайит байрами муносабати билан маҳбусларни авф этиш анъанаси 1999 йилдан бери давом этиб келмоқда.

Туркманистонда ўша йили олий жазо ҳам тақиқланган.

Туркманистонда давлат миқёсида нишонланадиган байрамлар муносабати билан ҳар йили 3-4 марта маҳбуслар авф этилади.

Бироқ Туркманистонда сиёсий маҳбуслар авф қилинмайди.

XS
SM
MD
LG