Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:40

Нетаняҳу: Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари давом этади


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторидаги амалиётлари давом этишини билдирди. Нетаняҳу Ҳамасни оташкесимни бузаётганликда айблади.

Унинг ушбу баёноти 27 июль куни Ҳамас ҳаракати Ғазода 24 соатлик гуманитар оташкесимга рози бўлганини эълон қилганидан кейин CNN телеканали орқали қилган чиқишида янгради.

Якшанба куни Ҳамаснинг матбуот вакили Сами Абду Зуҳри, “БМТ аралашуви, халқимиз вазияти ва Ҳайит байрамини инобатга олган ҳолда, қаршилик кўрсатаётган фракциялар 24 соатлик гуманитар оташкесимга риоя қилишга келишиб олди. Оташкесим якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 14 да бошланади, - дея баёнот берган эди.

Ҳамас жанггарилари Исроилнинг марказий ва жанубий ҳудудига ракеталар отганидан кейин якшанба куни эрталаб Исроил 24 соатлик оташкесимни бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG