Линклар

Самарқанд вилоятида Ҳайит намози милициянинг кучайтирилган назорати остида ўқилди. Хусусан, Сартепа мавзеидан Озодлик муштарийлари йўллаган суратларда автомобиллар масжидга етмасдан тўхтатилгани, намозхонлар масжид остонасида милиция текширувидан ўтаётгани акс этган.

Суратларни йўллаган муштарий ўз кузатувларини ҳам илова қилди:

"Bugun 28.07.2014 soat tungu 3 lardan boshlab masjidlarga eltuvchi yo`llar yopila boshlandi. Bunga sabab Iyd Ramazon bayrami ko`ngildagidek o`tishi va hafvsizlik choralariga rioya qilinishidir. Quyidagi FOTOlarda Samarqand shahar Sattepo maskanida joylashgan masjidlardan biri tasvirlangan", деб ёзди муштарий.

Сартепада автомобиль ҳаракати масжиддан 300-200 метр нарида тўхтатилди.

Сартепада автомобиль ҳаракати масжиддан 300-200 метр нарида тўхтатилди.

Ҳайит намози учун масжидга келаётганларни қўлини белига тираган милиционерлар қарши олди.

Ҳайит намози учун масжидга келаётганларни қўлини белига тираган милиционерлар қарши олди.

Масжид эшигидан эса милиция текширувидан ўтган намозхонлар киритилди.

Масжид эшигидан эса милиция текширувидан ўтган намозхонлар киритилди.

Намозхонлар худди шакарга навбатга тургандай, милиция текшируви учун навбатга турдилар.

Намозхонлар худди шакарга навбатга тургандай, милиция текшируви учун навбатга турдилар.

Намоз тутагунча милиция наряди ва ўт ўчирувчилар гуруҳи масжидни қўриқлаб турди.

Намоз тутагунча милиция наряди ва ўт ўчирувчилар гуруҳи масжидни қўриқлаб турди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG