Линклар

Малайзия терговчилари Украинанинг самолёт уриб туширилган ҳудудида ўт очиш тўхтатилишига эришмоқчи


Терговчилар 300га яқин йўловчиси билан уриб туширилган самолёт қолдиқларини текширишмоқчи.

Терговчилар 300га яқин йўловчиси билан уриб туширилган самолёт қолдиқларини текширишмоқчи.

Малайзия ҳукумати мамлакат ҳаво йўлларига қарашли самолёт қулаган ҳудудда терговчилар иш бошлай олиши учун Украина ҳукумати билан россияпараст айирмачилар ўртасида сулҳ тузилиши борасида музокара олиб бормоқда.

17 июль кунги ҳалокатни ўрганаётган Малайзия ҳукумати терговчилари гуруҳи раҳбари 28 июль куни Bernama агентлигига берган интервьюсида, ўт очишни тўхтатиш режими 35 километр радиусдаги ҳудудни қамраб олишини билдирди.

МН17 рейси қулаган ҳудудда жанглар давом этгани сабабидан Ҳолландия ва Австралия полициячилари якшанба куни Донецкдан воқеа жойига бора олмадилар.

Украина ҳукумати кучлари Торез шаҳарчаси яқинида самолёт уриб туширилган ҳудудда айирмчаиларга қарши жангларни давом эттирмоқда.

Терговчилар бортида 300га яқин йўловчи бўлган самолёт қай вазиятда уриб туширилганини аниқлаш мақсадида унинг қолдиқларини текширишмоқчи.

XS
SM
MD
LG