Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода "Ҳайит ва ундан кейин" сулҳ ўрнатишни талаб қилди


Декларацияни Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлатнинг барчаси маъқуллади.

Декларацияни Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлатнинг барчаси маъқуллади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 28 июль куни ўтказилган фавқулодда мажлисда Ғазо Минтақасида “дарҳол ва ҳеч бир шартсиз” сулҳ ўрнатилишига чақирувчи декларацияни маъқуллади.

Нью Йорк вақти билан ярим тунда (Тошкент вақти билан 9:00да) бошланган Хавфсизлик кенгаши йиғинида Исроил ва Ҳамас гуруҳидан “Ҳайит кунлари ва ундан кейин гумманитар сулҳ тузиб, унга тўлалигича амал қилиш” талаб этилди.

Гумманитар сулҳ дарҳол етказилиши керак бўлган ёрдам учун муҳим эканини қайд этди кенгаш аъзолари.

Мусулмон мамлакатларининг аксарида Рамазон Ҳайити 28 июль куни бошланди.

Декларацияни Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлатнинг барчаси маъқуллади.

Кенгаш қабул қилган баёнот можаро томонлари “Миср ташаббусига асосланган давомли ва тўла амал қилинувчи сулҳга эришиш ҳаракатларини бошлашга” чақиради.

Исроил ва Ғазо Минтақасини назорат қилувчи Ҳамас ҳаракати сўнгги икки кун ичида бир неча марта қисқа муддатли сулҳга эришди, лекин амал қилинмади.

Уч ҳафтадан бери давом этаётган жанглар оқибатида мингдан ошиқ фаластинлик, асосан, тинч аҳоли, ҳамда 45 яҳудий фуқароси, асосан, аскарлар ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG