Линклар

logo-print

Ҳаага Россиядан Юкос ҳақдорларига 50 миллиард АҚШ доллари ундириш тўғрисида қарор чиқарди


Юкос ширкати 10 йиллик қамоқдан кейин ўтган йили авф этилган Михаил Ходорковскийга қарашли бўлган.

Юкос ширкати 10 йиллик қамоқдан кейин ўтган йили авф этилган Михаил Ходорковскийга қарашли бўлган.

Ҳаагадаги Доимий арбитраж суди Россия ҳукуматидан собиқ Юкос нефть ширкати ҳақдорлари фойдасига 50 миллиард АҚШ доллари миқдорида товон пули унидириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Суд ҳукмига кўра, Россия 2004 йилда Юкос ширкатини тугатиш қарори билан 1991 йилги Халқаро Энергия Низомини бузган.

Ҳаага суди қарорида Юкоснинг катта қисмини сотиб олган давлатга қарашли Роснефть ширкати раҳбарияти Россия Президенти Владимир Путин билан биргаликда Юкосни йўқ қилишда иштирок этгани таъкидланган.

Маҳкамада шикоятчи сифатида иштирок этган Group Menatep Limited ширкати 114 миллиард АҚШ доллари миқдорида товон пули талаб қилган эди.

Суд ҳукмига кўра, Россиядан Group Menatep Limited ширкатининг суд харажатларини қоплаш учун 65 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳақ ундирилиши ҳам кўзда тутилган.

Юкос ширкати 10 йиллик қамоқдан кейин ўтган йили авф этилган Михаил Ходорковскийга қарашли бўлган. 2005 йилда Ходорковский Юкосдаги улушини Group Menatep Limited компаниясига сотган. Мазкур ширкат собиқ Юкос раҳабарияти вакилларига қарашлидир.

Россия суд ҳукми юзасидан 10 кун ичида аппеляция киритиши мумкин.

XS
SM
MD
LG