Линклар

Малайзия самолёти уриб туширилган ҳудудда Украина қўшинлари билан айирмачилар ўртасида жанглар авж олди


Хабарларга кўра, ҳукумат қўшинлари Шахтарск ва Торез шаҳарларига ҳам кириб борган.

Хабарларга кўра, ҳукумат қўшинлари Шахтарск ва Торез шаҳарларига ҳам кириб борган.

Украина шарқида 17 июль куни Малайзия ҳаво йўлларига қарашли самолёт уриб туширилган ҳудудда ҳукумат қўшинлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида жанглар кескинлашди.

Украина расмийларининг 28 июль куни билдиришича, ҳукумат кучлари Донецк вилоятининг Дебльцево шаҳарчаси ва Саур-Моғила тепалигини ўз назоратига олган.

Хабарларга кўра, ҳукумат қўшинлари Шахтарск ва Торез шаҳарларига ҳам кириб борган. Миллий гвардия отрядлари Ҳориловка шаҳри атрофини қуршаб олгани ҳам хабар қилинмоқда.

Жангларнинг жадаллашуви Ҳолландия ва Австралия полициячилари гуруҳи МН17 рейси ҳалокатга учраган ҳудудга етиб боришга уринаётган пайтга тўғри келмоқда.

Ҳолландия ҳукумати эълон қилган баёнотда воқеа жойда портлашлар бўлаётгани боис полициячилар ортга қайтгани айтилади. Бир кун аввал ҳам бу гуруҳ воқеа жойига етиб бора олмаган эди.

Айни пайтда, ҳукумат кучлари Луганск вилоятининг Первомайск шаҳрида ҳам ҳужумга ўтгани хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG