Линклар

Грузияда собиқ президентга жиноий иш очилди


Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили.

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили.

Грузия Бош прокуратураси мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилига қарши жиноят иши қўзғатди. Бош прокуратура 28 июль куни эълон қилган баёнотга кўра, собиқ президентга нисбатан илгари сурилган ваколатни суиистеъмол қилганлик айбловлари унинг 2007 йил ноябрь ойида Тбилисида аксилҳукумат намойишларини куч билан бостиргани, ҳамда Имеди телеканалига “бостириб” киргани билан боғлиқдир.

2007 йилда Грузия ҳокимиятида юқори лавозимларни эгаллаган Саакашвили сафдошларига нисбатан ҳам шу каби айбловлар илгари сурилган.

Саакашвили 28 июль куни сўроқ учун бош прокуратурага чақиритирилган эди, лекин келмади. Собиқ президент ўтган йили иккинчи муддати тугаши ортидан Грузияни тарк этган эди.

Саакашвили ўзининг Facebook саҳифасида 28 июль куни қолдирган ёзувда “Грузияга қачон қайтишимни ўзим ҳал қиламан”, дея билдирди.

XS
SM
MD
LG