Линклар

Қирғизистон тоғларида КХШТ машқлари ўтказилади


11 кун аввал Россияда қозоқ, қирғиз, рус ва тожик ҳарбийлари иштирокида тезкор коллектив кучлари машқлари ўтказилган эди.

11 кун аввал Россияда қозоқ, қирғиз, рус ва тожик ҳарбийлари иштирокида тезкор коллектив кучлари машқлари ўтказилган эди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар қўшма машқлар ўтказиш учун Қирғизистонга келди.

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги расмийларининг 28 июль куни Озодликка билдиришича, КХШТга аъзо Арманистн, Беларус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳарбий қисмлари 29 июль куни Бишкек яқинидаги Ала-Тоо тоғларида бошланадиган “Мангу Биродарлик-2014” номли машқларда иштирок этади.

Бундан 11 кун аввал Россиянинг Челябинск вилоятида ҳам қозоқ, қирғиз, рус ва тожик ҳарбийлари иштирокида тезкор коллектив кучлари машқлари ўтказилган эди.

Россия бошчилигидаги КХШТга Ўзбекистон ҳам аъзо эди, лекин 2010 йилда уни тарк этди.

XS
SM
MD
LG