Линклар

Франция ироқлик насронийларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди


Мосуллик насронийлар.

Мосуллик насронийлар.

Франция Ироқ шимолида исломий гуруҳлар эгаллаб олган ҳудудлардаги насронийларни қочқин сифатида қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Франция ҳукумати аввалроқ Ироқнинг курд мухториятини “Ироқ ва Шом ислом давлати” гуруҳи босими остида тарк этганларга кўмак кўрсатган эди.

“Ироқ ва Шом ислом давлати” июнь ойида Ироқ шимолидаги катта ҳудудни босиб олган ва бу ҳудудда яшайдиган насронийларга исломни қабул қилиш ёки махсус солиқ тўлаш шартни қўйган эди. Бунинг оқибатида Мосул шаҳридаги юзлаб насронийлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG