Линклар

Сa-news агентлигининг билдиришича, 31 июль куни Тошкентда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман қўшма комиссиясининг ўнинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Туркманистон бош вазири ўринбосари Полвон Тагановнинг йиғилиш кун тартибига савдо, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, илм-фан, техника, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари киритилганини айтди.

Тошкентда тегишли вазирликлар раҳбарларининг учрашувлари ўтказилади, туркман делегацияси бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарини бориб кўради.

XS
SM
MD
LG