Линклар

Москвада қўлга олинган товламачилар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор


Москва полицияси 28 июль куни товламачи руҳшунослар қўлга олинганини билдирди. Ҳибс қилинган 27 товламачи Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларидир.

Исми айтилмаган 48 ёшли эркак ва 45 ёшли аёл раҳбарлигидаги мазкур гуруҳ “одамларнинг келажагини башорат қилиш”, “турли касалликларни даволаш”каби ишлар билан шуғулланган. Улар кунига юздан ортиқроқ одамни алдаб, катта миқдорда пул ишлаган.

Полиция маълумотига қараганда, товламачилар алдаш йўли билан москваликларнинг 22 миллион 800 минг доллар пулини ўзлаштириб олган.

XS
SM
MD
LG