Линклар

Памела Спратлен номзоди АҚШнинг Тошкентдаги элчиси лавозимига кўрсатилди


Памела Спратлен - АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси.

Памела Спратлен - АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси.

Оқ уй душанба куни АҚШ сенатига Ўзбекистондаги элчи лавозимига номзод тақдим этилганини билдирди,

Озодлик радиоси рус хизматининг маълум қилишича, мазкур лавозимга 2011 йилдан шу кунга қадар АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси сифатида ишлаб келаётган Памела Спратлен номзоди кўрсатилган.

Памела Спратлен узоқ йиллардан бери постсовет ҳудудида фаолият юритади. У 2000-2004 йилларда АҚШнинг Россиядаги элчихонасида дипломатик лавозимларда ишлаган. Қозоғистондаги АҚШ элчисининг ўринбосари бўлган.

XS
SM
MD
LG