Линклар

logo-print

АҚШ Россияни келишувга зид ракета синови ўтказганликда айблади


АҚШ Президенти Р.Рейган (ў) ва СССР Президенти М.Горбачёв, Оқ Уй, 1987 йил 8 декабрь.

АҚШ Президенти Р.Рейган (ў) ва СССР Президенти М.Горбачёв, Оқ Уй, 1987 йил 8 декабрь.

АҚШ ҳукумати Россияни 1987 йилда имзоланган Ўрта масофага учадиган ядровий-ракеталар ҳақидаги битмга зид равишда ракета синови ўтказганликда айблади.

АҚШ маъмурияти расмийларига кўра, президент Барак Обама 28 июль куни Россия Президенти Владимир Путинга йўллаган мактубида шу ҳақда огоҳлантирган.

Битм 27 йил олдин ўша пайтдаги АҚШ Президенти Роналд Рейган ва СССР Президенти Михаил Горбачёв томонидан имзоланган.

Шартномада 500 километрдан 5500 километр масофага ердан учириладиган ракеталарни йўқ қилишни назарда тутган.

Вашингтон Россия битмни бузаётгани ҳақида аввал хавотир билдирган.

Бироқ бу гал Россияни биринчи марта келишувни бузганликда расман айблади.

XS
SM
MD
LG