Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:53

Фаластинлик гуруҳлар ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди


Ғазо секторида Исроил армиясига қарши урушаётган фаластинлик гуруҳлар 24 соатга ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди. Фаластин Озодлик ташкилоти Бош котиби Ёсир Обид Раббо 29 июль куни журналистларга, Фаластин раҳбарияти ҳамда Ҳамас ва Исломий жиҳод етакчилари билан маслаҳатлашувдан сўнг: “24 соатлик гуманитар оташкесимга тайёрмиз”, дея баёнот берди. Исроил расмийлари бу ташаббусга ҳозирча муносабат билдирмади.

Исроил армиясининг Ғазо секторига уч ҳафтадан бери давом этаётган ҳужумлари давомида томонлар ўртасида сулҳга эришиш йўлидаги бир неча уриниш натижасиз тугади.

29 июлга ўтар кечаси Исроил учқичлари Ғазо секторидаги 60та объектга зарбалар берди.

Фаластинлик шифокорлар ҳужумлар оқибатида 24 одам ўлганини маълум қилди.

​Хабарларга кўра, 29 июль куни Ҳамас етакчиси Исмоил Хониянинг уйи Исроил отган ракетадан вайрон бўлган. Бироқ ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар йўқ.

Исроил учқичларининг тунги ҳужуми оқибатида ўнлаб фаластинлик нобуд бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:10 0:00

Рафоҳда камида олти фаластинлик, Шати қочқинлар лагерида эса фаластинлик тўққиз бола Исроил отган ракеталардан ҳалок бўлган.

Исроил Бош вазири Нетеняҳу 27 июлда исроилликларни Ғазо минтақасида “узоқ давом этадиган урушга” тайёр бўлишлари кераклигидан огоҳлантирган эди.

29 июль куни Рамазон хайити муносабати билан Теҳронда чиқиш қилган Эроннинг Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаи Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳужумлари давом этаётган бир пайтда катта қурбонлар бераётган фаластинликларга ҳеч ким ёрдам қўлини чўзмаётганини таъкидлади.

- Ғазо халқи ҳамма томондан қуршовга олинган. Улар кичкина ҳудудда ҳам денгиз, ҳам қуруқлик, барча томондан чегаралари ёпиб қўйилган. Уларнинг ичимлик суви, электр таъминоти ва барча инфратузилмалари хавф остида қолган. Душман ҳужумидан ўзини ҳимоя қилиши учун уларга ҳеч ким ёрдам бермаяпти, дея баёнот берди Эроннинг Олий руҳонийси.

БМТ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақириб келаётганига қарамай, Исроил армиясининг ҳужумлари тўртинчи ҳафта давом этмоқда.

29 июль куни Исроил Ҳамас жангчилар тунел орқали Исроил ҳудудига ўтгани ва Ғазога яқин жойлашган Нахал Оз аҳоли пункти яқинида исроиллик беш аскарни ўлдирганини маълум қилди.

Исроил Ҳамаснинг ҳужум қилган бир жангчиси ўлдирилганини билдирди.

Ҳамас жангчилари Исроил ҳудудига ракеталар отишини тўхтатиш мақсадида Исроил армияси 8 июль куни Ғазо секторига кенг кўламли ҳужум бошлаганидан бери 1 минг 100 нафардан ортиқ фаластинлик нобуд бўлди.

Ўлган фаластинликларнинг аксарини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади.

Отишмалар пайтида Исроилнинг 53 аскари ва уч фуқароси ўлди.

XS
SM
MD
LG