Линклар

2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга Қозоғистондан буғдой уни импорти қарийб беш фоизга кўпайди.

Қозоғистон Молия вазирлиги маълумотига кўра, жорий йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон қўшни Республикадан 111,6 миллион долларга 442,5 минг тонна ун импорт қилган.

Бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб беш фоизга кўп.

Қозоқ унининг асосий харидорлари Марказий Осиё ва Афғонистон ҳисобланади.

Ўтган йил Қозоғистон экспорт қилган уннинг ярмидан кўпини сотиб олган Ўзбекистон 2013 йил 1 августда акциз солиқни 15 фоиздан 11 фоизга камайтирган.

Қозоқ унига акциз солиғи 2011 йил апрелида жорий қилинган эди.

XS
SM
MD
LG