Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:41

ШХТ Бош котиби Тожикистон ТИ вазири билан учрашди


Тожикистон ТИ вазири Сирожиддин Аслов.
Тожикистон ТИ вазири Сирожиддин Аслов.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШХТ) Бош котиби Дмитрий Мезенцев 29 июль куни Душанбеда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди.

Мулоқот чоғида терроризм, айирмачилик ва наркотиклар контрабандасига қарши биргаликда кураш масаласи муҳокама қилинди.

Мезенце ва Аслов ШХТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 30 июль куни Душанбеда бошланадиган йиғилишида қатнашади.

Учрашувда Ўзбекистон Ташқи ишлар (ТИ) вазири Абдулазиз Комилов ҳам иштирок этади.

Ҳозир ШХТга Тожикистон раислик қилмоқда. Ташкилотнинг жорий йил Тожикистонда ўтган ҳамма йиғилишида Ўзбекистон вазирлик ва ташкилот раҳбарлари ўринбосарлари даражасида қатнашган.

Шу боис Абдулазиз Комиловнинг Душанбега ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларда муҳим воқеа сифатида кўрилмоқда.

ШХТга Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.

31 июль куни ШХТ ТИ вазирлирининг Тожикистон президенти билан учрашиши режаланган.

XS
SM
MD
LG