Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:20

Халқаро экспертлар Малайзия самолёти қулаган жойга бора олмади


Украина шарқида 29 июль куни юзага келган вазият акс этган харита.
Украина шарқида 29 июль куни юзага келган вазият акс этган харита.

Украина шарқида ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида жанглар давом этаётгани сабабли халқаро кузатувчилар Малайзия самолёти қулаган ҳудудни бориб кўра олмади.

29 июль куни Ҳолландия Адлия вазирлиги бортида 298 йўловчи бўлган МН-17 самолёти қулаган ҳудудга олиб борадиган йўл ва унга туташ ҳудудларда шиддатли жанглар бораётгани Ҳолландия ва австралиялик экспертларнинг Донецкдаги базадан чиқишига имкон бермаганини бидирди.

Украина шарқидаги отишмалар ва портлашлар боис Ҳолландия ва австралиялик қуролсиз полиция ходимлари уч кундан бери ҳалокат жойни бориб кўра олмаяпти.

Хабарларга кўра, сешанба куни Донецк шаҳри атрофида ҳам отишмалар давом этмоқда.

Поезд изига зарар етгани учун Донецк шаҳрига поезд қатнови тўхтаб қолган.

XS
SM
MD
LG