Линклар

Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинадаги бўҳронга алоқадор деб кўрилган россиялик саккиз шахс, жумладан, Россия Президенти Владимир Путинга яқин бўлган тўрт бизнесменга нисбатан санкция жорий қилишга келишиб олди.

Брюссел шаҳридаги Озодлик мухбирига кўра, ЕИ санкция жорий қилган шахс ва ташкилотлар рўйхати 30 июль куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

29 июль куни Брюсселда учрашган ЕИга аъзо 28 давлат элчилари Россиянинг молия, энергетика ва мудофаа соҳаларига қарши қаратилган санкцияларни ҳам маъқуллаши кутилмоқда.

ЕИ шу кунгача Украинадаги бўҳронга алоқадор бўлган Украина ва россиялик 87 шахс ва 20та ташкилотга қарши санкциялар жорий қилди.

XS
SM
MD
LG