Линклар

Фаластинлик гуруҳлар ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди


Фаластин Озодлик ташкилоти Бош котиби Ёсир Обид Раббо.

Фаластин Озодлик ташкилоти Бош котиби Ёсир Обид Раббо.

Ғазо секторида Исроил армиясига қарши урушаётган фаластинлик гуруҳлар 24 соатга ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди.

Фаластин Озодлик ташкилоти Бош котиби Ёсир Обид Раббо 29 июль куни журналистларга, Фаластин раҳбарияти ҳамда Ҳамас ва Исломий жиҳод етакчилари билан маслаҳатлашувдан сўнг, “биз 24 соатлик гуманитар оташкесимга тайёр эканимизни эълон қиламиз”, дея баёнот берди.

Исроил расмийлари ушбу ташаббусга ҳозирча муносабат билдирмади.

Уч ҳафтадан ортиқ вақтдан бери давом этаётган уруш ҳаракатлари давомида томонлар ўртасида сулҳга эришиш йўлидаги уринишлар натижасиз тугади.

Айни пайтда, Ғазо секторидаги шифокор Ашраф Ал-Кидра Исроил ҳарбийлари 29 июль куни ҳаводан уюштирган шиддатли ҳужумлар оқибатида камида 100 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани билдирди.

Ҳамас жангчилари Исроил ҳудудига ракеталар отишини тўхтатиш важи билан Исроил армияси 8 июль куни Ғазо секторига кенг кўламли ҳужум бошлаганидан бери 1 минг 100 нафардан ортиқ фаластинлик нобуд бўлди.

Ўлган фаластинликларнинг аксарини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади.

Отишмалар пайтида Исроилнинг 53 аскари ва уч фуқароси ўлди.

XS
SM
MD
LG