Линклар

BahsOnline: “Боинг 777” ҳалокати учун Россияни жазолаш керакми ёки йўқ?

  • Садриддин Ашур

Малайзиянинг “Боинг 777” йўловчи самолёти Украина осмонидан уриб туширилгач, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Россияга нисбатан санкциялар навбатдаги BahsOnline мавзусини белгилаб берди. Бу самолёт ҳалокати, шунингдек Украина шарқида айирмачиларни қувватлаётгани учун Россияни жазолаш керакми? Чоршанба, 30 июль куни, Тошкент вақти билан соат 19.05 да ўтказилган BahsOnline дастурига тингловчиларни баҳсга таклиф этдик.

Украина осмонида 17 июль куни Малайзиянинг MH17 рейси билан Амстердамдан Куала-Лумпурга учаётган "Боинг 777" самолёти 17 июль куни Украина шарқида исёнчилар назорати остидаги ҳудудга қулаб тушгач, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги вазият кун сайин таранглашиб боряпти.


25 июль куни Оқ уй вакили Жош Эрнест матбуот брифинги чоғида АҚШ разведкаси маълумоти асосида, "Боинг" самолёти уриб туширилишига "Россия ва шахсан президент Владимир Путин айбдор" деган хулосага келинганини таъкидлади.

АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг Роснефть ширкати, Внешэкономбанк, газ ишлаб чиқарувчи Новатек ҳамда Газпромнинг молиявий идораси бўлган Газпромбанк жазога тортилишини эълон қилди. Санкцияларга тортилган ширкатлар орасида қурол ишлаб чиқарувчи Калашников, машинасозликка доир Алмаз-Антей ва Уралвагонзавод каби ширкатлар ҳам бор.

Шунингдек АҚШ беш россиялик, жумладан Россия Президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиларидан бирига санкция қўллади.

Бундан сўнг Европа Иттифоқи россияпараст айирмачиларга кўмак кўрсатаётганликда гумонланаётган Украина ва Россиянинг 15 фуқароси ҳамда 18 ташкилотини "қора рўйхат"га киритди.

Бироқ президент Путин ва унинг ҳукумати Россиянинг самолёт ҳалокатига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар «бумеранг» сифатида уни жорий қилган давлатларга қайтишидан огоҳлантирди.

Бундан ташқари, Россия ташқи ишлар вазирлиги Оқ уй матбуот вакили АҚШни Россияга қарши тухмат ёғдираётганликда айблади.

"Қўшма Штатлар Киев ҳукуматини русийзабон аҳоли норозилигини бостиришга ундашда давом этмоқда ва Украинадаги низо ва унинг оғир оқибатларига Барак Обама маъмурияти масъул", дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Хўш, «Боинг 777» самолёти ҳалокати учун Россияни жазолаш керакми ёки йўқ?

Баҳсда Россия Швециядан ўзбекистонлик Дилобар Худойберганова ва журналист Тўлқин Қораев ва Озодлик тингловчилари иштирок этди.

Баҳсни қуйида тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG