Линклар

logo-print

Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси ходими Ўзбекистонда спиртли ичимликларини ноқонуний сотилишини уюштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуотига таянган ҳолда "Московский комсомольец" газетасининг Бишкекдаги таҳририяти 29 июлда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод туман милицияси контрафакт спиртли ичимликлар билан ноқонуний савдо қилаётган икки шахсни қўлга олган. Тергов давомида эса улар Қирғизистон элчихонаси дипломати Канатбек Шаршанбек ноқонуний савдони уюштиргани ҳақида маълумот берган.

Қирғизистон томони ҳозирча бу маълумот юзасидан расмий фикр билдиргани йўқ.

Канатбек Шаршанбек бир йил аввал ҳам Ўзбекистон матбуоти томонидан маст аҳволда Тошкентда тез ёрдам хизмати ходимини ҳақорат қилганликда айбланган эди.

XS
SM
MD
LG