Линклар

logo-print

Ўзбекистон “Халқ банки” раҳбарияти эскирган пулларда пенсия берилган нафақахўрларга пулларини алмаштириб берди ва улардан узр сўради.

Озодлик радиоси 25 июль куни Ўзбекистон матбуотига таянган ҳолда “Халқ банки”нинг Тўйтепа филиали 23 июлда айрим пенсионерларга нафақаларни муомиладан чиқарилган пуллар билан бергани ҳақида хабар тарқатган эди. Эскирган пуллар миқдори 500 минг сўмни ташкил этган.

UZ24 нашрининг ёзишича, “Халқ банки”нинг расмийлари эскирган пуллар кассир хатоси билан муомалага чиқариб юборилганини, бундан буён бу каби ҳолат такрорланмаслигини билдиргани билдирди.

XS
SM
MD
LG