Линклар

Москва шаҳар судида бугун “Ҳизбут Таҳрир” партиясининг қўлга олинган аъзоларига нисбатан суд ҳукми ўқилади.

Судланувчилар Азизбек Иномов, Шомил Исмоилов, Сайфулло Қурбонов ва Зикруллохон Раҳмонхўжаев конституциявий тузимни зўравонлик билан ўзгартириш ҳамда ҳокимиятни босиб олишга тайёргарлик кўришда айбланмоқда. Улар Россия ва Тожикистон фуқарорларидир.

Тергов материалларида мазкур тўрт шахс Москва шаҳри ва вилояти ҳудудида яширин ячейкалар ташкил этгани ва ячейка аъзоларини қуроллантиргани иддао қилинган.

Айбланувчилар судда ўзларининг ҳизбчи эканликларини эътироф этган ҳолда, ҳокимиятни босиб олишга тайёргарлик кўриш айбловини тан олгани йўқ. Судланувчилар бу айбловни сиёсий буюртма сифатида талқин этмоқда.

2012 йилда Москвада “Ҳизбут Таҳрир” партиясига аъзоликда гумонланиб ўнлаб одамлар қўлга олинган эди. Кейинроқ уларнинг кўпчилиги айбсиз экани исботланиб, озод этилган.

XS
SM
MD
LG