Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Москванинг Украинадаги инқирозга алоқадорлиги муносабати билан жорий этилган санкцияларни кенгайтирди.

29 июль куни Оқ уйда чиқиш қилган Обама “мазкур қадам Қўшма Штатлар жаҳондаги барча одамларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини кўрсатади”, деб таъкидлади.

АҚШ Молия вазирлиги санкциялар Москва банки, ВТБ-Банк, Россельхозбанк ҳамда Санкт-Петербург кемасозлик заводига нисбатан жорий этилганини билдирди. Мазкур ширкатларга бундан буён АҚШ томонидан узоқ муддатли қарзлар берилмайди.

29 июль куни Европа Иттифоқи россиялик саккиз шахс ва тўрт ташкилотга санкция жорий қилган эди.

XS
SM
MD
LG