Линклар

Қирғизистоннинг Ўзбекистон ичкарисидаги Барак эксклави аҳолиси қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини йиғиб-териб олиш учун Ўзбекистондан техник ёрдам сўради. Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ҳокимияти Баракка буғдой ҳосилини йиғиб олиш учун бир комбайн жўнатди.

Барак қишлоғи раиси Бурканбек Ашуров бу ҳақда мана буларни билдирди:

-Ўтган ҳафтада Ўзбекистон чегарачилари бизга телефон қилиб, комбайн берилишини айтди. Оқтош чегара пунктига бориб, комбайнни комбайнчи билан бирга қишлоғимизга олиб келдим. Комбайн шанба кунигача барча буғдойни йиғиб, яна Қўрғонтепага қайтиб кетди.

Ўзбекистон чегараларни 2010 йилда бир томонлама ёпиб қўйгани муносабати билан Барак экславига Қирғизистондан техника ва бошқа воситаларни олиб бориш имконияти мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам қишлоқ аҳолиси жорий йилда 61 гектар майдонга экин экмади.

XS
SM
MD
LG